Парламент текшируви институти такомиллаштирилди
Асосий кўрсаткичлар
1991-2016
- Парламент текширувини фақат иккита палата бирлашиб ўтказиши мумкин бўлган
2017-2020
- Парламент текширувини ҳар бир палата алоҳида ўтказиши мумкин бўлди
1991-2016
- Мазкур амалиёт мавжуд бўлмаган
2017-2020
- 2019 йилдан Давлат дастурнинг бажарилиши буйича Хукуматнинг хисоботини ҳар чоракда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида эшитиш амалиёти жорий этилди
1991-2016
- Мавжуд бўлмаган
2017-2020
- Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозими жорий этилди
1991-2016
- Мазкур институт мавжуд бўлмаган
2017-2020
- 2018 йилда Қонунчилик палатасида ҳукумат аъзоларининг депутатлар саволларига жавобларини эшитиш тартиби – “Ҳукумат соати” институти жорий этилди
1991-2016
- Мазкур институт мавжуд бўлмаган
2017-2020
- 2018 йилдан жами 27 маротаба “Ҳукумат соати” ўтказилиб, уларда жами 32 та вазирлик ва давлат қўмиталари раҳбарлари халқ вакилларининг долзарб масалаларга доир саволларига атрофлича жавоб берилди
1991-2016
- Мазкур тартиб мавжуд бўлмаган
2017-2020
- 2019 йилдан бошлаб қуйи палата фаолиятида илк бор Ҳукумат аъзолигига номзодни у масъул қўмита ва фракциялар томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейингина уларни Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқиш ва маъқуллаш амалиёти жорий этилди
1991-2016
- Мазкур институт мавжуд бўлмаган
2017-2020
- 2021 йил ҳолатига Бош вазир томонидан тақдим қилинган 51 нафар номзодлдар Қонунчилик палатасининг мажлисларида кўриб чиқилди ва тасдиқланди
1991-2016
- Олий Мажлис давлат бюджетининг ижроси, Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, сиёсий партияларнинг фаолияти юзасидан йиллик ахборотларни эшитиш билан чекланган
2017-2020
- Ҳар йили адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборотини Сенатнинг ялпи мажлисида эшитилишига оид норма қонунчиликда белгиланди
2017-2020
- Ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини Сенатнинг ялпи мажлисларида йилига икки марта эшитиш амалиёти жорий этилди
2017-2020
- Соғлиқни сақлаш вазирининг ўз фаолияти ҳақидаги ахборотини Қонунчилик палатасининг мажлисларида йилига икки марта эшитиш амалиёти йўлга қўйилди
2017-2020
- Сенат мажлисларида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш амалиёти жорий этилди
1991-2016
- Молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори тасдиқланар эди
2017-2020
- Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан йил бошида кўриб чиқилганидан сўнг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни тасдиқланади
1991-2016
- Мавжуд бўлмаган
2017-2020
- Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Давлат бюджети бошқармаси ташкил этилди
1991-2016
- Мавжуд бўлмаган
2017-2020
- Олий Мажлиси Сенатнинг Давлат бюджети ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини таҳлил қилиш бошқармаси ташкил этилди
1991-2016
- Мазкур амалиёт мавжуд бўлмаган
2017-2020
- Ташқи ишлар вазирининг ўз фаолияти ҳақидаги ахборотини Сенатнинг ялпи мажлисларида йилига 2 маротаба эшитиш амалиёти жорий этилди
2017-2020
- 2020 йилга қадар Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги 11 дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалаларига доир ҳисоботларини Сенат томонидан эшитилди
1991-2016
- Қабул қилинган қонунлар сони 435 тани ташкил этган
2017-2020
- Қабул қилинган қонунлар сони 342 та ташкил қилмоқда
1991-2016
- 80 тани ташкил қилган
2017-2020
- 81 тани ташкил қилмоқда
1991-2016
- 2005-2016 йилларда Ҳукумат томонидан жами 385 та қонун лойиҳаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилган, шундан 14 таси (3,5%) рад этилган
2017-2020
- Вазирлар Маҳкамаси томонидан жами 322 та қонун лойиҳаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси киритилган, шундан 16 таси (5%) рад этилган