Банк-молия соҳасининг асосий кўрсаткичлари
Асосий кўрсаткичлар
Пул-кредит сиёсати
1991-2016
- 1995-2018 йилларда Марказий банкнинг асосий вазифаси миллий валютанинг айирбошлаш курсини барқарор даражада ушлаб туриш эди
2017-2020
- 2019 йилдан Марказий банкнинг асосий вазифаси нарх-наво, банк тизими ва тўлов тизимлари барқарорлигини таъминлаш этиб белгиланди
1991-2016
- 1995-2016 йилларда Марказий банкнинг асосий вазифаси валюта алмашув курсини таргетлаш режимини амалда қўллаш эди
2017-2020
- 2020 йилда янги пул-кредит сиёсати механизмларини жорий этилиши натижасида йиллик инфляция даражаси 2019 йилги 15,2 %дан 2020 йилда 11,1 %га тушди. 2020 йилда янги пул-кредит сиёсати механизмларини жорий этилиши натижасида йиллик инфляция даражаси 2019 йилги 15,2 %дан 2020 йилда 11,1 %га туширилди. 2020 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан миллий валютада берилган кредитлар бўйича фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан паст бўлмаган даражада ўрнатила бошланди ва 2021 йил 1 январдан тижорат банкларига фоиз ставкаларини аниқлашда мустақил ҳуқуқи берилди. Бу соҳадаги ислоҳотларнинг ижобий таъсирини Жаҳон банки томонидан ўтказилган ҳисоб-китоблар ҳам тасдиқлайди, унга кўра инфляциянинг пасайиши Марказий банкга базавий ставкани 16% дан 14% гача пасайтиришга имкон берди. Иқтисодиётга имтиёзли кредитлар беришнинг кўрсаткичлари 2019 йилдаги 52% дан 2020 йилда 34% гача секинлашди. Капитал етарлилик коэффициентларининг пасайиши ва муаммоли кредитларнинг ўсишига қарамай, Ўзбекистон молия тизими кредит зарбаларини енгиш учун етарли капиталга эга (Базел III минимал талабларидан юқори). 2017 йилдан нақд пул муомаласидаги чекловлар бартараф этилди
2030 йилда кутилаётган натижалар
- Пул-кредит сиёсатининг 2021 йилги ва 2022-2023 йиллардаги асосий йўналишларига мувофиқ, 2021 йилда инфляцияни 10% гача ва 2023 йилдан 5% доимий инфляцияни пасайтириш бўйича мақсадли вазифалар белгиланди. Пул сиёсатининг "нисбатан қаттиқ" шартлари 2021 йил охиригача сақланиб қолади. 2022 йилда консолидацияланган бюджет дефицити ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизигача камайиши кутилмоқда. Структуравий ислоҳотлар давом этади ва тартибга солинадиган нархлар 2022-2023 йилларда эркинлаштирилади
1991-2016
- 2017 йилгача мамлакатда аҳолининг банкоматлардан нақд пул ечиб олиш имкониятлари деярли мавжуд эмас эди
2017-2020
- 2017 йилдан нақд пул муомаласидаги чекловлар бартараф этилди
Банкоматлардан нақд пул ечиши хажми (трлн.сўм)
1991-2016
- Бундай имкониятлар деярли мавжуд эмас эди
2017-2020
- 2020 йилда - 62,2
Банк кассаларига накд пулларнинг қайтиш коэффициенти (фоизда)
1991-2016
- 2016 йилда 89%
2017-2020
- 2020 йилда 100%
Валюта бозори либераллаштирилди
1991-2016
- 1991-2016 йиллар давомида мамлакатда чет эл валютасининг расмий, биржа ва “қора бозор” яъни норасмий курси мавжуд эди. Натижада “нақд пул муаммоси” юзага келди.
- 2017 йилгача халқаро бизнес ҳамжамияти томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига нисбатан асосли танқидларидан бири бозор тамойилларига зид қоидаларга асосланган самарасиз пул-кредит сиёсатининг мавжудлиги эди.
2017-2020
- 2017 йил 5 сентябрда миллий валюта – сўмни эркин айирбошлаш имконияти яратилди. Натижада мамлакатда “нақд пул муаммоси”га барҳам берилди
Ахоли томонидан сотиб олинган валюта ҳажми 15 баробарга ошди
1991-2016
- 2016 й. 273 млн. долл.
2017-2020
- 2020 йилда 4,1 млрд. долл.
1991-2016
- 2016 йилгача 24/7 автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари мавжуд бўлмаган.
2017-2020
- 2017 йилдан 24/7 автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари йўлга қўйилди. 2020 йилда уларнинг сони 1376 тага етди.
1991-2016
- 1998-2016 йилларда (норасмий бозор) валюта алмашув курсининг йиллик ўртача қадрсизланиши 24,4% ни ташкил этган эди
2017-2020
- 2017-2020 йилларда валюта алмашув курсининг йиллик ўртача қадрсизланиши 10,4% ни ташкил этди
Ахолидан сотиб олинган валюта ҳажми 1000 баробарга ошди
1991-2016
- 2016 й. 4 млн. долл.
2017-2020
- 2020 йилда, 4,6 млрд. долл.
Банк кредитларидан фойдаланиш имкониятлари
1991-2016
- 1991-2016 йилларда аҳолини имкониятлари чекланган эди
2017-2020
- 2017-2020 йилларда аҳоли учун 24 та, тадбиркорлар учун 65 та кредитлар таклиф этилди
1991-2016
- 1991-2016 йй. реал вақт (24/7) режимида тўловларни ўтказиш имконияти бўлмаган
2017-2020
- 2020 йилдан 24/7 режимида ишловчи “Тезкор тўловлар тизими” ишга туширилди
Банкомат ва инфокиоскалар сони 23 баробарга ошди
1991-2016
- 2010 й. 500 дона
2017-2020
- 2020 й. 11 800 дона
Молия бозорлари (суғурта, лизинг, фонд бозорлари)
1991-2016
- 2017 йилга қадар Ўзбекистонда умуман IPO (дастлабки оммавий таклифга чиқариш) амалга оширмаган
2017-2020
- 2018 й. Ўзбекистонда илк бор “Кварц” компаниясидан томонидан IPO амалга оширилди
Қимматли қоғозлар бозори
1991-2016
- 1991-2018 йй. давлат қимматли қоғозлари бозори йўқ эди
2017-2020
- 2018 йилда миллий валютада давлат қимматли қоғозлари эмиссияси бошланди (600 млрд.сўм)
1991-2016
- 2017 йилда суғурта ташкилотлари 27 та ва суғурта мукофотлари ҳажми 900 млрд.сўм эди
2017-2020
- 2020 йилда суғурта ташкилотлари 40 та ва суғурта мукофотларининг ҳажми 2,2 трлн.сўмдан ошди
1991-2016
- 2016 йилда лизинг келишувлари ҳажми – 973 млрд.сўмни ташкил этган
2017-2020
- 2020 йилда лизинг келишувлари ҳажми 1,9 трлн. сўмдан ошди