Фискал сиёсатнинг асосий натижалари

Батафсил

Асосий кўрсаткичлар

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,3 баробарга ўсди
  • Жаҳон банки 2021-2022 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши мос равишда 4,8% ва 5,5% ни, 2021 йилда ЕТТБ-5,6% ни ва 2022 йилда 6% ни ташкил этишини башорат қилмоқда. Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар аллақачон сезиларли ижобий самара бермоқда, бу эса жаҳон иқтисодиётининг пандемиядан кейинги тикланиш ўсиши шароитидагина ортади.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислохотлар маркази башоратлари кўра, мамлакатнинг 2030 йилгача бўлган давридаги ЯИМнинг ўртача йиллик ўсиш суръатлари 6-7% даражада таъминланади. Ялпи ички маҳсулот ҳажми келгуси 5 йил ичида 100 млрд. АҚШ долларига етказиш режалаштирилган.
  • Ахоли жон бошига ялпи ички махсулот хажми 1068 АҚШ доллари эди
  • Ахоли жон бошига ялпи ички махсулот хажми 1700 АҚШ долларига етди
  • Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 2025 йилда 2500 АҚШ долларига ва 2030 йилда эса 4200 АҚШ долларига етказилади
Бюджет даромадлари 2,7 баробарга ошди
  • 2016 йилда 41 трлн.сўм
  • 2017-2020 йилларда доходы давлат бюджетига тушумлар миқдори 2,7 баробарга ошди. Жумладан, тўғридан-тўғри солиқлардан тушумлар 3,9 мартага, билвосита солиқлардан тушумлар 1,8 мартага, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ва мол-мулк солиқларидан тушумлар 3,1 мартага ўсди. Давлат бюджетига тушумлар миқдорининг ўсишига асосий сабаб солиқ тўловчилар сонини сезиларли даражада ошганлигидир. Натижада давлат бюджетига тушумлар миқдори 2020 йилда 158,9 трлн. сўмдан ошди
  • 2021 – 2023 йилларга мўлжалланган Ўзбекстон Республикасининг Фискал стратегиясига мувофиқ, иқтисодий ўсиш 2021 йилда 5,1 %га, 2022 йилда 5,8 %га, 2023 йилда эса 5,4 %га ўсишга қаратилган чоралар белгиланган
Олтин-валюта захиралари (млрд. АҚШ долл.)
  • 2016 йилда 25 млрд. долл.
  • 2021 йил 1 июнь куни холатига 35,5 млрд. долл. ташкил этди
Солиқ ислохотлари
  • Эски Солиқ Кодексида белгиланган нормалар “яшириш иқтисодиётнинг кенгайишига” олиб келди
  • Солиқ юкини камайтириш ва солиқ тизимини соддалаштиришга қаратилган асосий ислоҳотлардан бири янги таҳрирдаги Солиқ Кодексининг қабул қилинганлиги бўлди. 2018 йилдан бошлаб солиқ имтиёзлари ва преференцияларини босқичма-босқич бекор қилиш бошланди. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида белгиланган тартиб ва тамойилларга кўра, 2020 йилнинг биринчи кунидан бошлаб, солиқ имтиёзларининг аксарияти бекор қилинди. Аммо CОВИД-19, хукуматни пандемия шароитида аҳоли ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун мисли кўрилмаган рағбатлантириш пакетининг бир қисми сифатида солиқ имтиёзларини излашга мажбур қилди
  • Келгуси йилларда солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш жараёни давом этади. Хусусан, экологик солиқларнинг ўрни аҳамиятсиз бўлиб қолмоқда, бу эса солиққа тортишнинг экологик йўналишини оширишни талаб қилади. Яқин вақтларда солиқ ислоҳотининг қуйидаги муҳим йўналишлари: корхона ва ташкилотларга солиқ босимини камайтириш, мулк солиғининг тақсимлаш функциясини кучайтириш, инвестициялар ва инновацияларни рағбатлантириш
Солиқ текширувлари турлари 4 баробарга қисқарди
  • 13 эди
  • 3 тагача қисқарди
Ягона ижтимоий тўлов ставкаси
  • Кичик корхоналар учун 15%, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналаридан ташқари йирик корхоналар учун эса 25% эди
  • 12% гача пасайтирилди
Фойда солиғи ставкаси
  • 14% эди
  • 12% гача пасайтирилди
Қўшилган қиймат солиғи ставкаси
  • 20% эди
  • 15% га камайтирилди
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси
  • 5% эди
  • 2% пасайтирилди
Солиқ турлари
  • 13 та эди
  • 9 тага қисқарди

Бўлим йўналишлари

Бошига бориб © 2017–2021 «Ўзбекистон ислоҳотлар»